“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан  меҳнаткашлар фарзандлари соғломлаштирилди.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Ҳонқа туманидаги “Ғайрат-Энергиячи” МЧЖ оромгоҳининг 2019 йил болаларни ёзги дам олиш мавсуми муваффақиятли якунланди

   “Ғайрат–Энергиячи” МЧЖ болалар оромгоҳи 2019 йил ёзги дам олиш мавсумига  тайёргарлик кўриб, ҳар навбатда 120 бола дам олиб соғломлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, мавсум бошидан 3 навбатда 365 та ходимларимизнинг болалари мазмунли дам олиб соғломлаштирилди.

   Оромгоҳда болаларни дам олиб соғломлаштириш учун барча шароитлар яратилди. Оромгоҳ корхона ва касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириб борилди.

    Оромгоҳни иш режалари ишлаб чиқилди. Ҳар бир гуруҳда тасдиқланган иш режасига асосан тарбиявий, спорт–соғломлантириш, манъавий маърифий ва ўқув ишлари олиб борилди. Оромгоҳ ходимларини лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилиб масъулияти ва жавобгарликлари билан таништирилдилар. Ҳар бир боланинг соғлиги  шифокор томонидан назорат қилиб борилди. Оромгоҳда тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча дори-дармонлар тасдиқланган рўйхат бўйича таъминланди. Болаларни спорт билан шуғуллантириш бўйича футбол, волейбол майдончалари мавжуд бўлиб, жисмоний тарбия йўриқчиси томонидан мусобақалар ўтказиб борилди.  Шахмат-шашка ва теннис спорт турлари бўйича барча спорт анжомлари билан таъминланди. Қувноқ стартлар, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунлари ўтказилди. Болалар Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси, байроқ ва герби ҳамда мустақилликга эришилган кун тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.   

Юртбошимизни мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш бўйича олиб бораётган халқпарвар сиёсати тўғрисида суҳбатлар ўтказилди. Китоб ўқишлари учун кутубхона фаолият олиб бориб, болалар турли миллий эртаклар, мамлакатимизда етишиб чиққан фан намоёндалари, алломалар ва сиёсий китоблар билан танишишлари учун шароитлар яратиб берилди. Оромгоҳда турли тўгараклар болаларни қизиқишларига қараб фаолият олиб борди. Болаларни овқатланишлари учун сифатли, витаминли ва мазали таомлар тайёрлаб бериш учун ошхона ходимлари хизмат кўрсатдилар. Оромгоҳда ҳар бир навбатини очилиши ва ёпилиши бўйича тадбирлар ўтказилиб борилди. Ушбу тадбирларда болалар оромгоҳда олган билимлари ва ютуқлари билан чиқишлар қилдилар. Болаларни маданий дам олишлари учун турли миллий рақслар ўйинлар ўтказилди. Болалар билан яқиндан суҳбатлашиб турилди ва уларни кайфияти, соғлиги ва эришаётган ютуқлари тўғрисида суҳбатлар ўтказилди. Болалар ва уларнинг ота-оналари болаларини мазмунли ва мароқли дам олаётганларидан хурсандлигини билдиришди ва оромгоҳ раҳбари ва ташкилотчиларига миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

     Оромгоҳни ёзги дам олиб соғломлантириш мавсумида фаолият олиб бориши учун меҳнат қилган барча ходимлари ва ташкилотчилари ходимларимизнинг 365 та болаларини ёзги мавсумда дам олдириб ва соғломлантириб ўз ишларини якунладилар.

“Хоразм ҳудудий электр тармоклари” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

 

Print Friendly, PDF & Email