“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” анжумани бўлиб ўтди.
26.12.2019й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам жорий йилда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир қаторда Ватанимиз равнақи йўлида бор имкониятларини ишга солиб фидокорона меҳнат қилаётган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, ёш мутахассисларнинг иқтидори ва слоҳиятини рўёбга чиқариш, кундалик ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган ишчи касби эгаларининг касбий маҳоратларини ошириш, кўп йиллик илғор иш тажрибасига эга бўлган инсонларни эъзозлаш мақсадида турли бир қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди.
Ана шундай ижтимоий лойиҳалардан бири “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловидир. Ушбу танлов Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш ва фаолият самарадорлигини ошириш, корхона ва ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотлар ролини кучайтириш, касаба уюшма етакчилари фаоллиги ва салоҳиятини ошириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасидаги ишларни такомиллаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадларига қаратилгандир. Жорий йилда тўрт босқичда ташкил этилган мазкур кўрик-танловнинг қуйи босқичларида саралаб олинган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари республика финал босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди. Танловнинг финал босқичига йўлланма олган бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг 14 таси “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби бўлди. Булардан энергетика тармоғи тизмида “Навоий худудий электр тармоқлари” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг ғолиби деб эълон қилинди. Танлов ғолибларини аниқлашда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ходимлар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ютуқлари асосий мезон бўлди. Ғолиб бўлган “Навоий худудий электр тармоқлари” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Шавкат Турсунов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг дипломи, махсус статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шуни алоҳда қайд этиш зарурки, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг равнақи йўлидаги ишларга муносиб ҳисса қўшаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган касаба уюшма фаолларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирлаш ҳам анъанага айланган. Касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавияти ва маданиятини юксалтириш, кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга ошириш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини ошириш йўналишларидаги ишларга салмоқли ҳисса қўшаётган турли соҳа ходимлари ва касаба уюшма фаоллари тақдирланади.
Жорий йилда касаба уюшмаларининг 33 нафар фаоллари мазкур нишон билан тақдирланишга муносиб деб топилганлар орасидан тармоқ тизимидаги “Хоразм худудий электр тармоқлари” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Наримон Рўзметов “Эҳтиром нишони” топширилди.
Мукофотлар Янги 2020 йил кириб келиши арафасида касаба уюшма фидоийлари учун энг олий совға бўлди.
Тантанали тадбирнинг тақдирлаш қисмидан сўнг иштирокчилар учун таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури намойиш этилиб, куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: