Кексалар – касаба уюшмалари эъзозида!
07.10.2019й. 1-октябрь – «Халқаро кексалар куни» деб эълон қилиниши муносабати билан октябрь ойининг биринчи хафтаси мамлакатимизда “Кексалар хафталиги” этиб белгиланди. Ушбу куннинг кенг нишонланишида касаба уюшмалари ўз ҳиссасини қўшди. Корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб пенсияга чиққан кексалар, фахрийлар эъзозланди, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. “Кексалар хафталиги” муносабати билан барча меҳнат жамоаларида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирокида учрашув ва маданий тадбирлар ўтказилди. Жумладан, корхона ва ташкилотлар жамоа шартномалари орқали пенсия ёшидаги 28 нафар ишчи-ходимларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам кўрсатилди. Ишламайдиган пенсионерларнинг 11 нафари моддий қўллаб-қувватланди. 35 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди. Корхона ва ташкилотларда ишлаб пенсияга чиққан 66 нафар кекса ва фахрийлар уйларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олинди, озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ҳамда совғалар берилди. Ушбу саъй ҳаракатларни амалга оширишга “Қорақалпоқ ХЭТ” АЖ, “Навоий ХЭТ” АЖ, “Наманган ХЭТ” АЖ, “Самарқанд ХЭТ” АЖ, “Сурхондарё ХЭТ” АЖ, “Хоразм ХЭТ” АЖ, “Тошкент шаҳар ЭТ” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ, “Тахиатош ИЭС” АЖ, “Тошкент ИЭС” АЖ ва бир қатор бошқа корхоналар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўз хиссасини қўшди.
Шу қатори касаба уюшма Республика кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси юқори ташкилотларида ишлаб пенсияга чиққан 6 нафар пенсионерлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида моддий қўллаб-қувватланди.
“Қорақалпоқ ХЭТ” АЖ касаба уюшма ташкилоти томонидан 10 нафар Муйноқ туманига, “Самарқанд ХЭТ” АЖ томонидан Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжолари ва тарихий обидаларига 40 нафар кекса фахрийларнинг саёҳатлари уюштирилди. “Тахиатош ИЭС” АЖ касаба уюшма ташкилоти томонидан фахрийлар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: