ҲАШАР-ЭЛГА ЯРАШАР!
14.01.2020й. Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бораётган бўлиб, бундай хайрли ишларда меҳнат жамоалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугун эрта тонгдан респрубликамизнинг барча ҳудудларида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ўтказилиши белгиланган теварак-атрофни тартибга келтириш, ариқ-зовурларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва кўчат ўтқазиш ишларини «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ аъзолари ҳам уюшқоқлик билан бошлаб юборишди.
Тадбир иштирокчиларининг қайд этишларича, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.
Қадимий ва ҳамиша навқирон Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида ўзига хос вазифани ўтайди. Икки кунлик тадбир давомида жамоа аъзоларининг барчаси фаол иштирок этиб, корхона тасарруфидаги объектларни тартибга келтириш, шунингдек эҳтиёжмандларга моддий ёрдам кўрсатиш сингари ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ касаба уюшма қўмитаси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: