ҲАЗРАТ НАВОИЙГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ!

Бугун эрта тонг саҳардан Навоий шаҳри марказида қад ростлаган улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром рамзи сифатида гулчамбарлар қўйишди. Тантанали маросимда «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ходимлари ҳам иштирок этди.

Ўзининг бой адабий мероси билан дунё маънавияти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган, улуғ аллома Алишер Навоий ҳайкалининг пойи гулу-гулчамбарларга тўлди.

Буюк бобокалонимизни адабий меросини чуқур ўрганиш ва унга амал қилиш барчамизнинг муқаддас вазифамиздир. Вилоят бўйлаб Навоийхонлик тадбирлари юксак савияда давом этмоқда.

“Навоий ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email