«Сирдарё ИЭС» АЖ бош директори ёшлар билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 27 январда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидланган “Ўзбекистон учун 100 та ғоя” танловини ташкил этиш ва бугунги кунда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, жумладан, энергетика тизимида олиб борилаётган ислохотларга бағишланган очиқ мулоқот тарзидаги Бош директор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда корхона ёшларининг бугунги кундаги салохияти ва яратилган шароитлардан қай даражада фойдаланаётганликлари ва тизимда янги инновацион ғояларни жорий этиш зарурлиги ҳамда ёш мутахассислар орасидан рационализаторлик таклифлар бўйича муносиб номзодларни аниқлаш зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу учрашувда корхона ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар ва тизим ривожи учун хизмат қилувчи ғояларини айтиб фикр алмашишди.
Бош директор, 2021 йилдан бошлаб олий ўқув юртига яъни Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университетига сиртқи таълим бўйича ўқишга кириш истагини билдирган ёшларни тавсиянома асосида ўқишга киритиш бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган ушбу учрашув барча ёш ишчи-ходимларга кўтаринкилик бағишлади ва эндиликда қилиниши зарур бўлган ишлар бўйича келишиб олинди.
«Сирдарё ИЭС» АЖ
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: