Белорусияда Ўзбекистон-Белорус касаба уюшмалари форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-12 август кунлари Белорусияда Ўзбекистон-Белорус касаба уюшмалари форуми бўлиб ўтди. Ушбу форум дастури жуда ажойиб ташкил қилинган бўлиб, 6-август куни делегациямиз аъзолари Дудуткада Белорус урф-одатлари, маданияти, халқ ҳунармандчилиги билан танишдилар.

7-августда еса Стайки Республика олимпия тайёргарлиги марказида бўлдилар. у ерда юртдошларимизни Белорусия кимё, тоғ-кон ва нефт саноати ходимларии касаба уюшмаси раиси Светлана Клочок кутиб олди.  Стайкидаги экскурция давомида «Биз-Биргамиз» номли спартакиада ташкил этилди. Унда Белорус-Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари 400 метрга югуриш, дартс ва стол теннис мусобақаларида ўзаро куч синашдилар. Дўстлик ғалаба қозонди. Мусобақа сўнгида делегациямиз аъзолари меҳмондўст Белорус халқига ва дастур ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.

бундан ташқари делегациямиз аъзолари «Белаз» заводига ҳам ташриф буюрдилар.

Белоруссияга ташриф давомида Белоруссия касаба уюшмалари билан кўплаб келишувларга эришилиб ҳамкорлик кўлами кенгайтирилди.

Делегациямиз аъзолари Белоруссиянинг машхур қадамжоларига ташриф буюрдилар.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email