Welcome to O'zbekiston energetika, neft-gaz va geologiya xodimlari kasaba uyushmasi Respublika KengashiClick to listen highlighted text!Welcome to O'zbekiston energetika, neft-gaz va geologiya xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi
Aлоҳида таъкидлашни истардикки, ушбу тадбир давомида Бухоро НҚИЗ Автонақлиёт цехи ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашди. Тадбир эсда қоларли ва ёрқин ўтди. Акция давомида заводнинг кўплаб ишчилари велосипедда келишди ва ишга пиёда боришди.
Бухоро НҚИЗ ходимлари доимо соғлом турмуш тарзи тарафдорлари!
“Бундай тадбирларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш – бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги кичик ҳиссамиздир, – дейди Бухоро НҚИЗ директори Aкбар Фазилов. – Бугун мен велоҳаракатда қатнашишдан жуда мамнун бўлдим. Шуни таъкидлашни истардимки, ҳар бир иштирокчи вазифасини шараф билан бажарди. Барча иштирокчиларга катта раҳмат!”
Тадбир якунида Қоровулбозор тумани ҳокими #экоҳаракат учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди ва анъанани давом эттиришни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар йили Бухоро НҚИЗда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштириш, шанбаликлар ташкиллаштириш, турли экологик лойиҳаларда иштирок этиш чоралари кўрилади.
“Автомобилсиз бир кун” #экоҳаракат челленжи Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ташаббуси билан, Касаба уюшмаси қўмитаси ва Бухоро НҚИЗ “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти кўмагида бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: