“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича” кўрик-танлови якунлари юзасидан Республика Кенгаши томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш» юзасидан кўрик-танлов ўтказилиб, Республика Кенгашининг комиссия иштирокида худудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари томонидан ўтказилган кўрик-танловнинг 1-босқичида ғолиб бўлган, тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан кўрик-танловга иштирок этиш учун юборган барча хужжатлар билан танишиб, ғолиблар аниқланди. Бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар.

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича” кўрик-танлови  Республика босқичи “Энг яхши корхона” номинацияси бўйича

1-ўрин “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси

2-ўрин “Хисоролди дала геологик экспедицияси»

3-ўрин “Ўртачирчиқ ГЭС каскадлари” УК

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича

1-ўрин “Наманган худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшма қўмитаси

2-ўрин “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси

3-ўрин “Худудгазтаъминот” АК  БКУҚ “Сирдарё газ таъминот филилали” касаба уюшма қўмитаси

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича

 1-ўрин “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси 

“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича

1-ўрин “Тошкент ГЭСлар каскади” УК касаба уюшма қўмитаси

 

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюушмаси Республика кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email