Конституция-муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган бўлиб, Дастур ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Дастурнинг II.“Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ривожлантириш” бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий кафолатларини ёшларга етказиш, касаба уюшма фаоллари сафини ёшлар билан тўлдириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар ишлари бўлими ташаббуси билан «Губкина номидаги Россия Давлат нефт ва газ университети» Тошкент филиалига ташриф уюштирилди. Университетда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Кенгаши Ёшлар ишлари бўлими мудири Б.Абдуллаев, бош мутахассис У.Муродиллаев, Юридик бўлим мутахассиси Ж.Бозоров, Халқаро бўлим мутахассиси Р.Нургалиевалар иштирок этдилар.
Байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси оркестри офицерлари мадҳия остида байроқ кўтариб, кўтаринки руҳда очиб беришди. Университет ректори Абдулла Магрупов табрик сўзи билан тадбирни очиб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидан таклиф этилган депутат Нодира Жонибекова сўзга чиқиб, конституциянинг мазмун моҳиятива юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар ишлари бўлими мудири-раис маслаҳатчиси Бобурмирзо Абдуллаев, табрик сўзи билан бошлаб, касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий кафолатлари, касаба уюшмалари Ёшлар ишлари бўлими томонидан тармоқ тизимида амалга оширилаётган ҳамда келгусида режалаштирилаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб, 2022 йилдаэнергетика тармоқ тизимидаги 4 та Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Заковат” ва “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловларини ўтказишни келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантлари томонидан жанговор, кўргазмали чиқишлар ҳамда “Рандеву” теат ва рақс гуруҳи томонидан ижро этилган миллий рақслар тадбирга ўзгача файз берди.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: