Энг фаол ёш ишчи касб эгалари ғолиблари аниқланди!
2019 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ва тармоқ…
15 декбр куни видеоконференцалоқа форматида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Россия атом энергетикаси ва саноат ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Беларус ва Қозоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни табрик сўзи билан Россия атом энергетикаси ва саноат ходимлари касаба уюшмаси раиси Игор Фомичев очди. Россия Федерацияси тармоқ касаба уюшмаси раиси меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул усулларини излаш бўйича ижтимоий шерикларнинг турли давлатларининг тажриба алмашиши ва ўзаро ҳамкорлиги долзарблигини таъкидлади.

Конференциянинг асосий вазифалари қуйидагилар бўлди:

Конференция давомида иштирокчилар РОСАТОМ ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, қурилаётган хорижий атом энергетика объектларида хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни тингладилар, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни ташкил этишда янги ёндашувларни амалий қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: