«Ўзбеккўмир» АЖ да 2022-2026 йилларга мўлжаллаб илгари сурилган Янги Ўзбекистоннинг тарақққиёт стратегияси мазмун-моҳияти кенг ўрганилмоқда.
«Ўзбеккўмир» АЖ «Қурилиш- монтаж ишлари» филиали фаоллар залида бошланган маънавий-маърифий тадбир ҳам айнан ана шу долзарб мавзуга бағишланган.
Тадбирни Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раисининг ўринбосари Анорбек Султонов қисқача кириш сўзи билан очиб берди.
Таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакили Хусниддин Ортиқов, Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Ноила Абдуллаева ўз маърузалари билан иштирок этишмоқда.
«Ўзбеккўмир» АЖ КУҚ матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: