“Ўзбеккўмир” АЖ ёш истеъдод соҳибларини қадрлайди
Жорий йилнинг 25 февраль куни «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида “Chimgan challenge” қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивали ғолиби Хожиакбар Жумабоевни шарафлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Хожиакбар Жумбоев шу йилнинг 16-18 февраль кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказилган ёшлар қишки спорт фестивали доирасидаги халқ ўйинлари мусобақасида республика вазирлик, идора ва ташкилотлари вакиллари ўртасида биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медал ва фестивал кубогини қўлга киритган эди.
Тадбирда «Ўзбеккўмир» АЖ ёшлари кейинги йилларда маҳаллий ва республика ижтимоий-сиёсий, маданий ҳамда спорт тадбирларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритаётгани алоҳида таъкидланди. «Темир йўл транспорти» филиали муҳандиси, Жамият ёшлар тизимининг спорт ишлари бўйича координатори Хожиакбар Жумабоев эришган муваффақиятлар навбатдаги ана шундай юқори кўрсаткичдир.
Тадбирда Бирлашган касба уюшма қўмитаси раиси А.Қаюмов ғолиб вакилимизга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаси топширди.
Манба: «Ўзбеккўмир» АЖ КУҚ матбуот хизмати
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: