«Навоий ИЭС» АЖ: Ишчи ходимлар манфаатлари йўлида

“Навоий ИЭС” АЖнинг 849-сонли буйруғига асосан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича цехлардан тайинланган жамоатчи вакиллар ҳамда станция Касаба уюшмаси қўмитаси, Меҳнат муҳофазаси ва Хавфсизлик техникаси нозирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоатчи вакилларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалари ҳамда келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлари бўйича келишиб олинди. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад станцияда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ишчи ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, кундалик текширувларни кучайтириш, ускуналардаги нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этилишини таъминлашдан иборат.

Меҳнат муҳофазаси хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш назорати хизмат бошлиғи Умид Кароматов соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, улар томонидан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этилиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, бу борадаги маънавий-марифий ишларни янада кучайтириш юзасидан сўз юритди.

– Бугун жамоатчилик вакиллари олдида турган аниқ мақсадлар, қилиниши керак бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди. Кенгаш аъзолари томонидан кенгаш фаолиятини янада юксалтириш бўйича бир қатор таклифлар бериб ўтилди. Ўйлайманки, бу каби саъй-ҳаракатлар ходимларнинг фаолиятини тубдан ижобий томонга ўзгартиришга муносиб ҳисса қўшади – дейди ММХТ ва ИЧНХ нозири Дилмурод Хидиров.

Эслатиб ўтамиз, Жамоатчилик кенгаши доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини ихтиёрий равишда амалга оширади.

 

Манба: «Навоий ИЭС» АЖ КУҚ матбуот хизмати

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email