3-декабрь Бутун жаҳон ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хоразм вилояти   Урганч шаҳридаги 93-сонли сколиоз касаллигига мойил болалар давлат мактаб-интернатининг 250 нафар тарбияланувчилари учун “Хоразм худудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшма ташкилоти томонидан ҳайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда касаба уюшма ташкилоти томонидан болаларга яхши тилаклар билдирилиб, байрам дастурхони ёзилди ҳамда ўзбек миллий таомларидан ош тайёрланди.

Print Friendly, PDF & Email