Кенгаш раиси ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб 23 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, касаба уюшмалари раҳбарлари (РК, КУТБ раислари) ўзи тахсил олган мактабга бориши ҳамда бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган ишлар хақида тарғибот ишларини олиб бориши мақсадида Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Қирғизалиев, жорий йилнинг 4 сентябр куни Андижон вилояти Балиқчи тумани Чинобод ҚФЙда жойлашган ўзи таҳсил олган 35-мактабга ташриф буюрди.
Ташриф давомида мактаб ўқувчилари билан дилдан суҳбатлашиб, Ўзбекистон мустақиллик йилларидаги эришилган ютуқлар, янги бунёдкорликлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида тушунчалар ҳамда ўзининг ҳаёти ва босиб ўтган йўллари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан байрам тадбири ташкил қилиниб, ўз чиқишлари билан барчага манзур бўлди. Тадбир якунида кенгаш раиси томонидан 10 нафар ўқувчига мактаб формаси (костюм шим, оқ кўйлак ва галстук), 40 нафар ўқувчига мактаб сумкалари, 40 комплект ўқув қуроллари, 1 комплект спорт анжомлари (футбол, волейбол, баскетбол коптоклари; теннис ракеткаси ва коптоклари; теннис ва волейбол сеткалари; шахмат ва шашка) эсдалик совғалари топширилди.
Булардан ташқари ташриф давомида мактабда электр энергияси узилишлари муаммоси мавжудлиги ўрганилиб, раис ташаббуси билан “Андижон ҲЭТК” АЖ корхонаси томонидан 1 та трансформатор пункти (ТП) ўрнатилиши ва 150 метр юқори кучланишли кабел ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: