«Андижон ҲЭТК» АЖда «Конституция – хуқуқ ва эркинлигимиз кафолати» давра суҳбати.
07.12.2019й. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат тўйгусини кўчайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллигига бағишланган тарғибот-ташвиқот ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, жорий йилнинг 7 декабрь куни “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамият ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлган Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда уларнинг моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунинг билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича жамиятимизда амалга оширилаётган ишлар билан таништириш бўлди.
Давра суҳбатида қатнашганлар ўз маърузаларида кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб, жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.
“Андижон ҲЭТК” АЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: