8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами

Мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётининг барча сохалари каби энергетика тизимида самарали фаолият юритиш билан бир вақтда оила мустаҳкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган касаба уюшма фаол аёллари, узоқ йиллардан бери тармоқ корхоналарида касбий маҳоратлари билан барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизларга ҳурмат ва эътибор кўрсатилди.

     8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами     муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг фаол аёллари, етакчилари ҳамда корхоналарда узоқ йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган аёлларнинг 40 нафари касаба уюшма Республика кенгаши т  омонидан рағбатлантирилиб, уларга байрам совғалари тарқатилди. Булардан ташқари тизимдаги барча корхоналарда хотин-қизларга эътибор кўрсатилиб, уларни шарафлашга қаратилган байрам тадбирлари ташкил этилди ва уларнинг барчаси рағбатлантирилди.

Матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email