“Ўзбекнефтгаз”: Футбол бўйича “Ўзбекнефтгаз чемпионати–2021” мусобоқасининг плей-офф баҳсларига старт берилди

Жорий йилнинг 3 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекнефтгаз чемпионати–2021” футбол мусобақасига старт берилган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати, бошқармалари, завод ва жамият тизимига кирувчи корхоналарнинг ходимларидан иборат жамоалар ўртасида ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ҳудудий бўлинмалар ходимлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш ва футболни ривожлантириш мақсадида ҳудудлар кесимида учрашувлар ташкил этилди.
Мусобақалар ҳафтанинг ҳар шанба куни, апрель ойидан сентябрь ойигача икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич ҳудудларда ўтказилиб, гуруҳларда биринчи ўринни олган жамоалар иккинчи яъни Плей-офф босқичига Тошкент шаҳрида ўтадиган баҳсларга йўлланма олишади. Плей-офф ўйинлари Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” стадионида ўтказилмоқда.
Мусобоқаларнинг биринчи кунида “Ўзбекнефтгаз” терма жамоаси ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жамоаси аъзолари ўзаро куч синашишди ҳамда муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда “Ўзбекнефтгаз” терма жамоаси 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” ҳамда “UNG Petro” жамоалари ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. “Шўртан газ кимё мажмуаси” жамоаси аъзолари рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, йирик ҳисобда ғалабани қўлга киритишди.
Улар рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозалари дахслсизлигини тўла таъминлай олишди. Ҳисоб 7:0

Чемпионатдаги, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” ва “Гиссарнефтгаз” жамоаси ўртасидаги учрашув ҳам қизғин курашлар остида ўтди. Муборакликлар рақибларига имконият қолдирмаган ҳолда, 3:0 ҳисоби билан ғалабани қўлга киритишди.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” футболчилари “Чинобод нефть базаси” жамоаси вакилларидан анча устун эканликларини амалда исботлаб, 1:0 ҳисобида муваффақият қозонишди.
“Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” жамоаси “Тўрақўрғон нефть базаси” жамоалари ўртасидаги учрашувда нефть база вакиллари 4:2 ҳисобида ғалабага эришдилар.
“Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” жамоаси эса “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” жамоаси устидан кичик 1:0 ҳисобидаги ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, Низом талабларини бузган ҳолда ёлғон маълумотлар тақдим этилгани, ҳақиқатда мутахассис ходим бўлмаган иштирокчилар чемпионатга жалб этилгани, натижада носоғлом рақобат муҳитини юзага келганлиги ташкилотчига ҳар қандай усул билан маълум бўлган ҳолларда ушбу қатнашчи чемпионатдан турларидан дисквалификация қилинади ва жамоасидан – 6 очко олиб ташланади.
Асосий ўйин вақтида жамоалар дуранг натижа қайд этсалар, пеналтилар серияси белгиланади. Ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепади. Кўпроқ гол ўрган жамоа ғолиб саналади. Агар ҳар иккала жамоа 5 тадан пеналти тепгандан сўнг ҳисоб дуранг бўлиб қолса, пеналтилар серияси кетма-кет бир жамоа 1 та кўп гол урганига қадар давом этади.
Чемпионатда биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоага рамзий кубок, олтин медаллар ва эсдалик совғалар тақдим этилади. Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга, мос равишда кумуш ва бронза медаллари ва эсдалик совғалар тақдим этилади.
Шунингдек, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ўйинчи” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланиб, улар ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Кейинги босқич баҳслари ҳам қизиқарли бўлиб ўтди. “Шўртан газ кимё мажмуаси” жамоаси – “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” жамоаси устидан пеналтилар баҳсида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Ўзбекнефтгаз” терма жамоаси эса “Андижон нефть базаси” жамоасини 3:1, “Кучлик нефть базаси” жамоаси эса “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси” жамоасини 0:2,
“Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” жамоаси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

 

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email