«Sirdaryo IES» АЖ корхонасига  Республика «Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши» ва вилоят «Ёшлар ишлари агентлиги» вакиллари корхонага ташриф буюришди.

«Sirdaryo IES» АЖ корхонасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, модернизация жараёнларида ёшларнинг ўрни ва ахамияти билан яқиндан танишиш мақсадида 2021 йил 21сентябр куни Республика «Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши» ва вилоят «Ёшлар ишлари агентлиги» вакиллари корхонага ташриф буюришди.

Шаҳар хокими бошчилигида ташриф буюрган мехмонларга станциянинг кечаги ва бугунги кундаги ҳолати, янгиланишлар, ўзгаришлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email