«Наманган ХЭТК” АЖда “Энг яхши билимдон”лар аниқланди.

«Наманган ХЭТК” АЖда меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, 30 ёшгача бўлган ҳодимлар ўртасида ўтказилган кўрик танлови якунларига асосан 2-босқич бўйича “Хавфсизлик техникаси қоидалари”, “Техник эксплуатация қилиш”, “Ёнғин хавфсизлиги”, “Ҳодимлар билан ишлаш”, “Химоя воситаларидан фойдаланиш” қоидалари, «Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш” йўналишлари бўйича берилган тест саволларига тўғри жавоб бериб, юқори натижа кўрсатган 3 нафар энг яхши билимдон ёшлар сараланиб, 1-ўрин сохиби Планшет, 2 ва 3 ўрин сохиблари замонавий смартфон билан тақдирландилар.

Шунингдек, жамият бош директори томонидан танлов ғолибларига 1 ойлик маоши миқдорда, қолган иккинчи босқич иштирокчиларига эса ойлик маошининг 50 % миқдорда рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилиши белгиланди.

 

Print Friendly, PDF & Email