Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида “Геология кубоги” номи остида мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Мустақиллигимизнинг 30-йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 25-26 сентябрь кунлари спортнинг футбол тури бўйича “Геология кубоги” номи остида мусобақа ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра:
1. ўрин «Ўзбекгеологияқидирув» АЖ
2.Ўрин «Уранкамёбметгеология» АЖ
3. ўрин Ўзбекгеофизика АЖ
Давлат геология қўмитаси Раиси Б.Исламов томонидан фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга қизиқтириш бугунги куннинг талабидир. Давлат геология қўмитаси тизимида бу каби қизиқарли спорт турларининг ортиб бориши юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида аҳамиятли.

Print Friendly, PDF & Email