“Sirdaryo IES” АЖ ТОМОНИДАН УСТОЗ ВА МУРАБИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Байрам муносабати билан “Sirdaryo IES” АЖда узоқ йиллар ишлаган, ўз билим ва касб маҳоратларини ёш ишчи-ходимларга сидқидилдан ўргатиб, уларни етук мутахассис қилиб тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган фидоий устозларнинг бир гуруҳи корхона Бош директори томонидан муносиб тақдирланди.

Тадбирда «Энерго+» жамоаси ўзларининг қизиқарли саҳна кўринишлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашишди.

 

Тадбир, «Уч авлод учрашуви» тарзида давом эттирилиб, унда собиқ Бош директор, Ўзбекистон қаҳрамони Мирзааҳмат Исматович ҳам иштирок этди ва йиғилганларга энергетика тизимининг кеча ва бугунги куни бўйича ўзининг кўникмаларини гапириб берди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email