Навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
02.08.2019 йил. Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўтган олти ойлик фаолият таҳлилига бағишланган ушбу Раёсат йиғилишида амалга оширилган ишлаб билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Танқидий руҳда ўтказилган Раёсат йиғилишида тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотлар Меҳнат кодексининг 9-моддасида белгиланган касаба уюшмаларининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаётганликлари, меҳнат низоларини жойида ҳал қилишга етарли эътибор қаратилмаётганликлари ва жамоа шартномаларини мазмун жиҳатидан янада бойитиш имкониятлари мавжуд бўлгани ҳолда, ундан тўлиқ фойдаланилмаётганликлари ҳамда фаолиятимиз асосий йўналишлардан бири бўлган касаба уюмалари томонидан олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.
Йиғилишда меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;
- иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;
- бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини меҳнаткашларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш ва бу жараёнларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилаётган “Маънавият соатлари”нинг тизимлигини ва самарадорлигини ошириш;
- касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ифода этиш ва ҳимоя қилишда ўз ваколатлари доирасида иш берувчилар билан самарали ҳамкорлик фаолиятини олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ҳар бир корхонада мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни тарғибот қилишга қаратилган тадбирлар ташкил этиш бу ишларнинг оммавийлигини таъминлаш;
- юз берган бахтсиз ҳодисалар бўйича, бахтсиз ҳодисаларни махсус ўрганиш комиссияларининг хулосалари асосида жавобгар ходимларга нисбатан интизомий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилиб, навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказиш устидан назоратни кучайтириш ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланди.
Раёсат йиғилишида ишида сусткашликка йўл қўйган бир қатор бошланғич ташкилотлар фаолиятига ҳам баҳо берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: