Сурхондарёлик нурчиларнинг фарзандлари ёзги оромгоҳларда мароқли дам олдилар.

    «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан, 2019 йил ёзги мавсумда корхона ишчи-ходимларининг фарзандлари болалар оромгоҳларга мароқли дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар ажратилган бўлиб, жами ишчи-ходимларнинг 131 нафар фарзандлари вилоятнинг “Нефтчи” ва “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳларига мароқли дам олиб, ушбду мақсадларга жами 68 370 000 минг сўм сарфланди.

Дам олаётган болажонларнинг ҳорижий тиллар ва компьютер бўйича билимлари оширилди. Шунингдек, “Ёш китобхонлар”, “Тасвирий санъат”, “Моҳир қўллар”, “Хореография”, “Жисмоний тарбия ва спорт” каби 10 га яқин тўгарак машғулотларида эса болажонлар ўзлари қизиққан йўналишларда машғулотлар ўтадилар. Болалар учун махсус саралаб олинган шеърлар, куй ва қўшиқлар тўпламлари, бадиий ва анимацион фильмлар ўғил-қизлар билан ўтказилаётган таълим-тарбиявий жараёнларда айни муддао бўлди. Болажонлар учун мўлжалланган бадиий адабиётлар билан таъминланган кутубхона ҳам доимо гавжум бўлиб, ўғил-қизларнинг китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилди.

Оромгоҳдаги барча хоналар алоҳида дид асосида энг замонавий мебель, маиший техника жиҳозлари, ошхона анжомлари билан таъминланган. Кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари билан бирга болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кўргазмали бурчаклар ташкил этилгани янада аҳамиятлидир. Ушбу масканда болажонларни дармондориларга бой таомнома асосида тўғри овқатлантириш тизими йўлга қўйилган.

Оромгоҳда дам олаётган ўғил-қизлар иштирокида ташкил этилган концерт дастурида ёш авлод вакиллари Она Ватанимиз, Мустақиллик берган неъматлар, бугунги кунда ёш авлод вакилларининг ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларни, барқарор тинчлигимиз ва мусаффо осмонимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқларни ижро этдилар.

«Сурхондарё ҲЭТК» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email