“Андижон ХЭТК” АЖ ходимларининг болалари ёзги дам олиш мавсумида.

      «Андижон ҳудудий электр тармоклари корхонаси» АЖ тасарруфидаги Андижон вилоят Булоқбоши туманида жойлашган “Энергетик” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳи 2019 йил ёзги дам олиш мавсуми 10-июн кундан  бошланиб,   6-август куни якунлади.

Мавсум 4 навбатда ташкил этилиб, 925 нафар ходимларимизнинг болалари мазмунли дам олиб согломлаштирилди.

Хўш ушбу мавсум давомида қандай ишлар амалга оширилди?

Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарияти хамда касаба уюшмаси қўмитаси хамкорлигида » Ёшлар эртамиз эгаси »  шиори остида биринчи куннинг ўзида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Ёшлар хаётига  тадбиқ этилган 5 та ташаббус бўйича Санъатга қизиқаётган ёшларни аниқлаш мақсадида» Ёш актёр», Ёшлар маданиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида »Ёш китобхон», Қизлар ўртасида  «Зулфияхоним издошлари», йигитлар ўртасида «Мард ўғлонлар» номинациялари бўйича кўрик танловлар ўтказилиб ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мавсум давомида жамиятимизда ишлаётган ишчи ходим фарзандларига дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Болалар ўртасида спорт мусобақалари, таниқли хонандалар билан учирашувлар, цирк ходимлари томонидан тамошалар, хайвонот боғига экскурциялар, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлов тадбири, “Болалар кўғирчоқ театри” томонидан томошалар жорий йилда тўлақонли бажарилди.

Туман маънавият ва маърифат булими томонидан “Китобхонлик” мусобакалари, “Фавқулотда вазиятлар бошкармаси”, Туман “Ватанпарвар” ташкилотлари томонидан кўргазмали чиқиш ва мусобақалар уюштирилди.

 

                                     “Андижон ХЭТК” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

 

Print Friendly, PDF & Email