Термизга саёҳат!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини юртимиз бўйлаб саёҳатлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.
Ҳусусан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2019 йил 6-7-8 август кунлари жамият ижро аппарати ва тизим корхоналарида фаолият юритаётган жами 25 нафар ходимлар учун Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида саёҳати ташкил этилди. Ходимларимиз Термиз шахри, “Исо ат-Термизий” ва “Ҳаким ат-Термизий” зиёратгохлари ҳамда “Термиз-марвариди” сиҳатгохида бўлишиб, катта таасуротлар билан қайтишди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: