Яхши дам – меҳнатга ҳамдам!
Ички туризмни ривожлантириш, ходимларимизни қадимий шаҳарларимизга саёҳатлар ташкиллаштириш, юз бераётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш, юртимизнинг сўлим гўшалари, дам олиш масканларида мароқли хордиқ чиқаришлари учун касаба уюшмалари иштирок салмоқли тус олмоқда. «Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси корхонада смена билан ишлаётган 63 нафар оператив ходимларини дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 21 июл, 9-19- август кунларида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ” дам олиш масканига саёҳат уюштирилди.
Халқимизда бир нақл бор “Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” деб бежизга айтилмаган. Ушбу нақлга амал қилиш, корхона оператив ходимларининг мароқли дам олишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари, бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари иш унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
«Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: