Кекса энергетиклар – Самарқанд шаҳрида зиёратда!
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовар жойларга сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Sirdaryo IES» АЖ узоқ йиллар меҳнат қилиб бугунги кунда кексалик гаштини сураётган 42 нафар меҳнат фахрийларига қўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига 2019 йил 22 август куни «Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан саёҳат ташкил этилди.
Энергетика фахрийларимиз Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари “Имом Ал-Бухорий” мақбараси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти қабри ва мажмуи, “Руҳобод” мақбараси, “Гўри Амир” мақбараси, “Регистон” майдони, “Бибихоним” мадрасаси, “Шохи зинда” мажмуаси, “Ҳазрати Ҳизр” масжиди мажмуаси, “Хўжа Дониёр” мақбараси, “Улуғбек” расадхонаси каби мўътабар жойларга ташриф буюришиб, ушбу жойларда кекса энергетикларимиз муқаддас қадамжойлардаги табаррук зотлар хаққига қуръон тиловат қилишди.
Меҳнат фахрийлари «Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитасига Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёхат учун ўз миннатдорчилигини билдиришиб ва зиёратдан бир олам таасуротлар билан қайтишди.
«Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: