“Биз мустақил юрт фарзандларимиз!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. 

        «Sirdaryo IES» АЖ корхона ишчи – ходимларини фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларни оммавий спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасини Мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб тарзда кутиб олиш учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган   мини – футбол спорт мусобақаси цех ва бўлим ходимларининг фарзандлари ўртасида ўтказилди. Ушбу спорт мусобақасида  олти жамоа иштирок этди.

         Байрам арафасида ўтказилган мини- футбол мусобақасида, Ёқилғи транспорт цехининг фарзандлари 1-ўрин, 2-қозон турбина цехининг фарзандлари 2-ўрин, 3-ўринни иссиқлик автоматика ўлчовлар цехи фарзандлари жамоалари ғолиб бўлишди. Бундан ташқари  “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши дарбозавон” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Ушбу мини-футбол спорт мусобақаси ғолиблари ва иштирокчиларига касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўқув қуроллари жамланмасидан иборат  эсдалик совғалари топширилди.

  «Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

 

     «Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email