Корхоналарга ташрифлар давом этмоқда.
27.11.2019й. Касаба уюшма Республика кенгашининг тасдиқланган жадвалига мувофиқ тармоқ тизимидаги корхоналарда касаба уюшма ташкилотларининг 2020 йил ҳисобот-сайловлари, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун, 2019 йилда имзоланган “Худудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган тармоқ келишувлари бўйича тушунтириш бериб борилмоқда.
Бугунги кунга қадар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 23 та корхонада учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, суҳбатлар жараёнида жорий йилнинг 22-декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловда меҳнаткашларнинг фаол иштирок этишларига чақирилмоқда.
Меҳнат жамоаларида ўтказилаётган учрашувлар савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, тушган мурожаат ва муаммолар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: