“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан II хотин-қизлар форуми ташкил этилди

“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан II хотин-қизлар форуми ташкил этилди. Форумнинг расмий очилиш маросимида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Жамият бошқарув аппарати ва тизим корхоналарининг 155 нафар фаол ишчи-ходими иштирок этди. Тадбирнинг биринчи куни Худоёрхон ўрдаси меъморий ёдгорлигига ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг уй музийига саёхат ташкил этилди. Иштирокчилар Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида ҳам бўлишди.

Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар тамонлама кўмаклашиш, жойларда хотин-қизлар муоммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Президент томонидан имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.

Форумнинг иккинчи куни ишчи-ходимларнинг маданий хордиқ чиқариши мақсадида Риштондаги халқаро кулолчилик марказига ташриф буюришди ҳамда форум иштирокчилари учун Наманган шаҳрига саёхат ташкил этилди.

 

манба: «Ўзтрансгаз» АЖ КУҚ матбуот хизмати

 

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email