Xодимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш масалалари кўриб чиқилди
15.03.2022 й. Мамлакатимизда “Инсон қадри” тамойили асосида фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналар касаба уюшмалари негизида бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси ташкил этилган эди.
Бугунги кунда Қўмита томонидан тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-хизматчиларни қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб иш шароитларини яратиш мақсадида мавжуд меъёрий ҳужжатлар такомилаштирилмоқда.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда 2022-2024 йиллар учун ходимларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида тармоқ-тариф келишуви муҳокамаси бўлиб ўтди.
– Ҳар бир ишчи ўзининг бор имкониятларини ишлаб чиқариш жараёнига тўла сафарбар этар экан, бизнинг вазифамиз улар учун ҳар томонлама қулай иш шароитларини яратиш, – дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Анвар Рустамов. – Шу билан бирга уларни ўйлантириб келаётган муаммолар, ўй-фикрлар билан ҳамнафас бўлиш, қийнаб келаётган масалаларни самарали ҳал этиш бизнинг асосий вазифамиз.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: