Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Қозоғистон энергетика тармоғи ходимлари касаба уюшма жамоат бирлашмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзолаш мақсадида, Қозоғистон энергетика тармоғи ходимлари касаба уюшма жамоат бирлашмасининг раиси О.Бекбас Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
Шу куни О.Бекбаснинг Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси аппарати ходимлари, тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимлар ва улар фарзандларини соғломлаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлари, мамлакатимизда юритилаётган изчил ижтимоий сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзаро мулоқотлар чоғида икки давлат тармоқ касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича 2018-2022 йиллар учун Меморандум имзоланди.
Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида меҳмон тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик даврида барпо этилган иншоотлар билан таништирилди.
Қозоғистон энергетика тармоғи ходимлари касаба уюшма жамоат бирлашмаси раисининг Тошкент ва Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалар бўйлаб саёҳат қилиши давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: